www.toshkent.uz Www.Toshkent.Uz - Инсонни Қадрлаш Улуғ Фазилат
Фотогалерея
Видеогалерея
Инсонни қадрлаш улуғ фазилат

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида таъкидланганидек, “Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди”.

Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони эса  юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак ҳурмат ва эътиборнинг  ёрқин ифодасидир.

Фармонда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини рағбатлантириш мақсадида “GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган енгил автомобилларни бир марталик навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш ҳамда харид қилинган автомобилларга биринчи ва иккинчи техник хизматни бепул кўрсатиш бўйича муддатли имтиёзлар бериш белгиланган.

Бир неча кун аввал Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган 300 нафарга яқин Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчилари бўлган фахрийларга енгил автомобилларни имтиёзли харид қилишга оид сертификатлар тантанали равишда топширилган эди.

Шу кунларда Президент Фармонига асосан  Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни имтиёзли харид қилиш истагини билдирган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тегишли автомобиллар тантанали равишда топширилиб келинмоқда.

Жумладан, 2017 йил 17 апрелда меҳнат ва уруш фахрийлари - Учтепа тумани, Бешқайроғоч кўчаси, 55/1 уйда истиқомат қилиб келаётган 94 ёшли Ҳикмат ота Убайдуллаевга “Дамас”, Шайхонтоҳур тумани, Улуғбек кўчаси, 65 уйда истиқомат қилувчи 98 ёшли Камол ота Туроповга “Лассети”, 2017 йил 18 апрелда Яккасарой тумани, Ҳ.Сулаймонов кўчаси, 1а уйда истиқомат қилувчи 92 ёшли Назар Степанович Назарьянга “Лассети”, Шайхонтоҳур тумани,М.Қориёқубов 2-тор кўчаси, 3 уйда  истиқомат қилувчи 93 ёшли Абдувоҳид ота Тўлагановга “Дамас” русумли енгил автомобиллар тантанали равишда топширилди.

         - Оғир жанглар бошимдан ўтди. Урушга борганимда ўн олти ёшда эдим. Ўсмирлигим урушда ўтди, - деди биз суҳбатда имтиёзли равишда “Лассети” русумли енгил автомобилга сазовар бўлган яккасаройлик Назар Степанович Назарьян,-  1-Белоруссия фронтида десант қисмида бўлганман. Ўша даврдаги даҳшатли кунларни эсласам ҳали ҳам ларзага келаман. Шундай замонларга етказганингга шукр дейман.  Фарзандларимиз омон бўлсин. Тинчлик қадрига бориш керак, уни авайлаб асраш керак. Давлатимдан минг-минг розиман.

         Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчилари бўлган фахрийларга имтиёзли енгил автомобиллар топшириш маросимида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлари,  “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши ва “Маҳалла” харйия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раҳбарлари, “Камолот” ЁИҲ етакчилари ҳамда маҳалла раислари иштирок этмоқда.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати



Печать 18 Апрель 2017 Ўқилди: 6080


Бағри кенг ўзбекнинг саҳовати чексиз
Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат
Сайтда фойдаланувчилар сони: 234
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар