www.toshkent.uz Www.Toshkent.Uz - V Осиё Ўйинларида 189 Нафар Спортчи Ўзбекистон Шарафини Ҳимоя Қилади
Фотогалерея
Видеогалерея
V Осиё ўйинларида 189 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Шу йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз спортчилари ҳам иштирок этади. 

Президентимизнинг жорий йил 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатларини муносиб тақдирлаш, уларнинг тажрибаси ва салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилмоқда. 

– Мамлакатимизда спорт равнақига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликка жавобан спортчиларимиз турли нуфузли мусобақаларда Ўзбекистонимизнинг дунё миқёсидаги обрўсини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиб, куч ва истеъдод бобида ҳеч кимдан кам эмаслигини намоён этмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Турдиев. – Жумладан, спортчиларимиз жорий йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларига ҳам ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрди. Мазкур нуфузли мусобақада енгил атлетика, оғир атлетика, спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши), таэквондо, велоспорт (трек), от спорти, шахмат, сузиш, теннис, футзал, баскетбол (3х3), кураш, белбоғли кураш, туркман кураши, спорт рақси, кикбоксинг, муайтай, жиу-житсу, самбо ва боулинг бўйича ўтадиган мусобақаларда 189 спортчимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Юртимиз спортчилари 2009 йили Таиландда ўтказилган жанговар яккакурашлар бўйича I Осиё ўйинларида тўртта олтин, бешта кумуш ва ўн иккита бронза медаль, Вьетнамда ўтган ёпиқ иншоотлардаги III Осиё ўйинларида бешта олтин, тўққизта кумуш ва ўнта бронза медаль жамғарган эди. 

Илгари алоҳида ўтказиладиган бу икки нуфузли мусобақа 2013 йилдан бирга ташкил этилиши натижасида унинг дастуридан фақат дунё миқёсида жадал ривожланаётган спорт турлари жой олди.

– Туркманистонда ўтадиган нуфузли мусобақага жиддий тайёргарлик кўришимизга барча шароит яратиб берилмоқда, – дейди Олимпия ўйинлари совриндори Ихтиёр Наврўзов. – Биз спортчилар ҳафтасига олти кун ташкил этилган жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик машқларида иштирок этмоқдамиз. Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида юқори ўринларни эгаллаб, Ватанимиз байроғини баланд кўтаришга астойдил бел боғлаганмиз. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

14.09.2017

http://uza.uz/oz/sport/v-osiye-yinlarida-189-nafar-sportchi-zbekiston-sharafini-imo-13-09-2017



Печать 14 Сентябрь 2017 Ўқилди: 1335


Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 252
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар