www.toshkent.uz Www.Toshkent.Uz - Халқаро Валюта Жамғармасининг Пресс-Релизи
Фотогалерея
Видеогалерея
Халқаро валюта жамғармасининг пресс-релизи

  Ўзбекистон билан IV Моддага мувофиқ 2011 йилги маслаҳатлар ўтказиш бўйича миссия ишининг якунлари тўғрисида баёнот.

  Халқаро Валюта Жамғармаси миссияси 2011 йилнинг 2-15 ноябр кунлари IV Модда бўйича маслаҳатлар доирасида муҳокамалар ўтказиш учун Тошкентда бўлди. Миссияга ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти бўлими бошлиғининг ўринбосари Вероника Бакалу хоним раҳбарлик қилди. ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори ўринбосари жаноб Девид Оуен миссия ишининг дастлабки муҳокамаларида иштирок этди ва вазирлик ҳамда идоралар вакиллари учун жаҳон ва минтақа иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари тўғрисида маъруза қилди.

  Вероника Бакалу хоним бугун Тошкентда миссия иши якунлари тўғрисида қуйидагича баёнот берди:

  “Ўзбекистон 2000-йилларнинг ўрталаридан жадал ўсишга эришди ва глобал молиявий инқирозга қарши самарали чоралар кўрди. Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда ўсиш суръатлари ўртача 8 ½ фоизни ташкил этди ва бу Марказий Осиёдаги ўртача ўсиш кўрсаткичидан юқоридир. Қатор йиллар давомида кузатилган бюджет профицити, расмий захиралар даражасининг юқорилиги, давлат қарзининг камлиги, барқарор банк тизими ва халқаро молия бозорларидан қарз олишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш мамлакатни глобал инқирознинг бевосита оқибатларидан ҳимоя қилди.

  Ҳисобот маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулот ўсиши 2010 йилда 8 ½ фоизни ва 2011 йилнинг сентабригача 8,2 фоизни ташкил этган, сўнгги ойларда инфляция бироз ошган. Хизмат кўрсатиш, транспорт ва алоқа, ташқи савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ялпи ички маҳсулотнинг юқори даражада ўсиши кузатилди. Бу иш ҳақи ҳамда пенцияларнинг сезиларли равишда ошгани туфайли сақланган ички истеъмолнинг кўпайиши билан боғлиқдир. Инвестиция фаолияти саноатлаштириш давлат дастури доирасида давом эттирилди ва катта ҳажмдаги тўғридан-тўғри хориж инвестициялари билан қўллаб-қувватланди.

  Миссия 2011 йилда ялпи ички маҳсулот 8,3 фоиз кўпайишини кутмоқда ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолишини прогноз қилмоқда. Ўсиш суръатлари бундан буён ҳам ички истеъмол талабини ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича давлат сиёсати ҳамда Ўзбекистон экспорт қилаётган хомашё товарларнинг (прогнозга кўра, ҳозирги даражада барқарорлашади) юқори нархлари ҳисобига қўллаб-қувватланади. Ташқи иқтисодий ва солиқ-бюджет секторларида кучли позиция сақланиб қолиши кутилмоқда.

  2011 йилда кичик корхоналар ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим ташаббуслар амалга оширилди. Расмий органлар томонидан эътиборга лойиқ чора-тадбирлар кўрилди, жумладан: банк кредитларидан фойдаланиш соддалаштирилди, рўйхатга олиш-рухсат бериш процедуралари соддалаштирилди, янги ташкил этилган корхоналарда солиқ инспекцияларини ўтказиш учун мораторий икки йилдан уч йилга узайтирилди, божхона сертификатлаш процедуралари соддалаштирилди.

  Макроиқтисодий ва молия сиёсатининг самарали чора-тадбирлари ҳисобидан инфляцияни пасайтириш зарурати қисқа муддатли истиқболдаги асосий вазифа ҳисобланади. Ўрта муддатли истиқболда самарадорликни ошириш ва аҳоли кенг қатламларини қамраб олувчи барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш орқали аҳоли жон бошига реал даромадни янада кўпайтириш асосий вазифа саналади. Шу муносабат билан миссия ҳукумат томонидан ўсиб келаётган ёшлар учун янги иш ўринлари ташкил қилиш ва ижтимоий ҳимояни янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган дастурларни маъқуллайди. Ўзбекистоннинг расмий органлари иқтисодиётни, жумладан, экспортни модернизация ва диверсификация қилиш, хусусий сектор ролини кучайтириш бўйича қатор кенг кўламли дастурларни тўғри амалга оширмоқда. Бундан ташқари, банкларнинг капиталлашувини сезиларли равишда кўпайтириш банк секторини барқарорлаштириш имконини берди ва ривожланишга доир давлат дастурларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашмоқда.

  Ушбу дастурларни амалга ошириш борасида муваффақиятга эришиш учун расмий органлар қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттириши ва янада мослашувчан алмашув курсига риоя этиши, молиявий воситачиликни янада кенгайтиришга оид чоралар кўриши, айниқса, валюта тизими, солиқ маъмурчилиги, давлат маблағлари ва бошқарувни тартибга солиш бўйича ислоҳотларни давом эттириши, шунингдек, маълумотлар сифатини ошириши ҳамда уларнинг тарқатилишини такомиллаштириши зарур.

  Миссия ХВЖ ходимлари Ўзбекистонга ислоҳотларни амалга оширишда, жумладан, техник ёрдам кўрсатиш орқали кўмак беришга тайёр эканини таъкидлади.

  Миссия Ўзбекистоннинг расмий органларига яқин ҳамкорлик ва масалаларни очиқ ва самарали муҳокама қилгани учун миннатдорлик изҳор этади”.

  Халқаро Валюта Жамғармаси,
  Вашингтон, Колумбия округи, 2011 йил 15 ноябр



Печать 21 Ноябрь 2011 Ўқилди: 2930


Тошкент шаҳар ҳокимияти: шаҳарда ўтказиладиган фестиваллар анъанага айланади
Улуғбек шаҳарчаси олимлар шаҳарчаси бўлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 35
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар