www.toshkent.uz Www.Toshkent.Uz - Тўлов Терминалларини Қўллаш Бу Борадаги Қонуний Тартиблар
Фотогалерея
Видеогалерея
Тўлов терминалларини қўллаш бу борадаги қонуний тартиблар

  Ҳозирги кунда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида аҳоли банк пластик карточкаларидан кенг фойдаланмоқда. Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизими йилдан-йилга ривожланиб бораётганини муомаладаги пластик карточкалар ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган терминаллар сони кескин ўсиб боришидан ҳам яққол англаш мумкин.

  Бугунги кунда тўлов терминалларини қўллаш, улар ёрдамида харидор ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатишнинг қонуний тартиблари амалиётга жорий этилган. Жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби ўзбекистон республикаси марказий банки ва давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 27 июндаги қарори билан тасдиқланган “тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида низом” асосида белгиланади.

  Таъкидлаш жоизки, нафақат савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг масъул хизматчи-ходимлари, балки харидор ва мижозларнинг ҳам бу борадаги зарур қоидалардан хабардор бўлиши ушбу қулайликлардан кенг фойдаланишда муҳим ўрин тутади ҳамда амалий жараёнларда пайдо бўладиган саволларга жавоб топишда, хизмат сифатини таъминлашда ёрдам беради. Шу ўринда қуйидаги изоҳни келтириб ўтсак:

  Тўлов терминали – бу товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни банк пластик карточкаси орқали нақд пулсиз кўринишда ҳисоб-китоб қилиш имкониятини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича чекларни шакллантирувчи қурилма ҳисобланади.

  Бу турдаги терминаллар ўрнатилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишлари лозим.

  Президентимизнинг 2010 йил 19 апрелдаги “банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланишича, тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим бўлган, аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қуйидагилардир:

  – авиация ва темир йўллар патталарини сотиш кассалари;

  – автовокзал ва автостанциялар кассалари;

  – автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари;

  – меҳмонхоналар;

  – кредит ташкилотлари (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), суғурта ташкилотлари  ва молия бозорининг бошқа субъектлари;

  – турғун савдо шохобчалари, шу жумладан, дорихоналар;

  – умумий овқатланиш объектлари;

  – уй-жой-коммунал, шунингдек телефон алоқа хизматлари, шу жумладан, уяли алоқа телефонлари хизматлари учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари;

  – автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;

  – алоқа бўлимлари;

  – маиший хизмат кўрсатиш ҳамда маданий-оммавий ва томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлар;

  – аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар.

  Хўш, бирор техник сабабларга кўра терминалда носозлик вужудга келганида ёки ускуна ишламай қолганида қандай йўл тутилади?

  Амалдаги қоидаларга мувофиқ, агарда, тўлов терминали техник ёки дастурий носоз ҳолатга келиб қолганда, савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари бу ҳақда бир кундан кечиктирмасдан солиқ органига ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма равишда хабар беришлари ва ўн кун муддат ичида тўлов терминалларини соз ҳолатга келтириш чораларини кўришлари лозим.

  Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг сотувчи-ходимлари томонидан тўлов терминалларидан фойдаланишни билмаслик сабаби билан банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилмаслик ҳолати савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади.

  Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сотувчи-ходимлари томонидан назорат-касса машиналаридан фойдаланиш тартиби бузилса ёки тўлов терминалининг носозлиги баҳона қилиниб, банк пластик карточкалари орқали тўловлар қабул қилинмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

  Кундалик ҳаётимизда айрим ҳолларда товарларни сотувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар назорат-касса машинасидан фойдаланмасдан, яъни истеъмолчиларга харид чекини бермасдан хизмат кўрсатадилар. Бу ҳолда савдо ва хизмат кўрсатишдан тушган нақд пуллар, яъни муомалага чиқарилган пул маблағлари банк кассаларига тушиши муаммога айланади. Баъзи ҳолларда эса истеъмолчиларнинг ўзи ҳам харид қилган товарлари учун чек олишни ёки талаб қилишни унутадилар. Бу ҳол ишчи-хизматчилар, пенсионерлар, ногиронлар, талабалар ўзларига тегишли бўлган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа нақд пул маблағларни ўз вақтида олишларига салбий таъсир қилишини эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

  Қолаверса, дўкондан сотиб олинган маҳсулотнинг сифатсиз ва яроқлилик муддати ўтганлигини, дейлик, уйига бориб пайқаб қолган харидор маҳсулотни шу дўконга қайтариб бериши ёки уни бошқа сифатли маҳсулотга алмаштириб олиши учун унда товарни ўша дўкондан харид қилганини тасдиқловчи ҳужжат — харид чеки бўлиши керак. Акс ҳолда у истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқини ҳимоя қилолмайди. “истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда товарни харид чекини бермасдан сотиш тақиқланиши алоҳида белгиланган.

  Давлат истеъмолчиларнинг товар сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

  Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек судлар таъминлайдилар.

  Ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва хизмат кўрсатувчилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари ва унинг оқибатида истеъмолчиларга зарар етказганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Хусусан, назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларини ишлатиш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларида ўзбекистон республикаси солиқ кодексининг 119-моддасига мувофиқ қуйидаги чоралар қўлланилади:

  1) назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек, сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солинади.

  – агар бундай ҳолат жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида яна содир этилса, энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинади.

  2) техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек, пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик — энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солинади.

  – агар бундай ҳолат жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида яна содир этилса, энг кам иш ҳақининг икки юз баравари миқдорида жарима солинади.

  Юқорида қайд этилган барча қоида ва тартиблар мазмунидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Демак, тўлов терминали билан жиҳозланиши мажбурий бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари томонидан пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишдан ноқонуний бўйин товлаш ҳолатларига йўл қўйилмайди. Чунки тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланишга оид талабларга риоя қилмаслиги назорат-касса машиналари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш тартибини, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади. Терминал ўрнатилган савдо ёки хизмат кўрсатиш объекти ишлаб тургани ҳолда уларнинг пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этиши мумкин эмас. Бундай ҳолат кузатилганда харидор ёки мижоз эътироз билдиришга ҳақлидир.

  Шу билан бирга, ҳар бир харидор сотиб олинган товарлар ва кўрсатилган хизматларга пул тўловларини амалга оширганда чек олиш билан солиқларни давлат бюджетига тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлашга хизмат қилишини ҳамда истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини ҳимоя этишини назарда тутиб, харид чекини олишга жиддий қараши зарур. Бу, ўз навбатида, истеъмолчи ҳуқуқининг кафолати ва иқтисодиётимиз ривожининг муҳим омилларидан биридир.

  Шавкат Аберкулов, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи «Оила ва Жамият» газетасидан олинди.



Печать 30 Апрель 2014 Ўқилди: 13840


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 350
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар