www.toshkent.uz Www.Toshkent.Uz - Сайловолди Ташвиқоти: Тенглик Ва Адолат – Асосий Мезон
Фотогалерея
Видеогалерея
Сайловолди ташвиқоти: тенглик ва адолат – асосий мезон

Сурхондарё вилоятида ҳам жорий йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларнинг муҳим босқичи – сайловолди ташвиқоти бошланди. 

Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ жараёнларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Шунга мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида” ва “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, сайловолди ташвиқотини ўтказишнинг турлари, шакл ва усуллари мустаҳкамлаб қўйилди. 

Термизда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Сайловолди ташвиқоти: мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари, турлари, шакллари ва усуллари” мавзусидаги семинар-тренингда шулар ҳақида сўз юритилди. 

– Сайловларда иштирок этаётган партиялар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга тавсия этилган номзодларнинг сайловолди ташвиқотини тенглик ва адолат тамойиллари асосида юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Р.Норлиев. – Бу жараёнда ҳар бир сиёсий партия ўз номзодларининг кўпроқ овоз олишига интилади. Шу боис мазкур босқич сиёсий партиялар ўртасида қизғин рақобат муҳитини шакллантиради. Сайловолди тарғиботини қонунчилигимизда белгилаб берилган шакл ва усуллар асосида ташкил этиш учун ҳар бир сиёсий партия вакиллари ва депутатликка номзодлар иштирокида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилиб, бу босқичда қўлланиладиган сиёсий технологиялар ва уларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши хусусида атрофлича маълумот берилаётир.

Х.Маматрайимов, ЎзА

21.11.2014 9:41

http://uza.uz/oz/society/saylovoldi-tashvi-oti-tenglik-va-adolat-asosiy-mezon



Печать 21 Ноябрь 2014 Ўқилди: 5587


Тошкент шаҳар ҳокимияти: шаҳарда ўтказиладиган фестиваллар анъанага айланади
Улуғбек шаҳарчаси олимлар шаҳарчаси бўлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 39
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар