www.toshkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Сергели тумани

    ​Сергели туман ҳокимияти (Анна Ахматова кўч 1) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1967 й. 20 янв.да ташкил этилган. Т.нинг жан.-гарбий қисмида. Сергели тумани ҳудуди марказий т.й. трассасидан Чирчиқ дарёси қайирларигача бўлган ерларни, жан.-ғарбда Чоштепа, Нўғайқурғон, Тошкент аэропорти атрофи, Қуйлиқ 5-7, Сергели 1-8, Спутник (Йулдош), Дустлик, Қурувчилар мавзелари, Эски Сергели, Саноат зонасини қамраб олади. Шим.-ғарбдан Тошкент вилоятининг Зангиота, жан.-шарқдан Янгийул туманлари б-н чегарадош. Майд. 5,6 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзор ерлар 2,8 минг гектар. Аҳрлиси 149 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар (46%) ва руслар (42%), шунингдек, корейс, татар ва б. миллат вакиллари яшайди. Маҳаллалар ва уй-жой ширкатлари сони 33 та бўлиб, 25 мавзе ва Йулдош (Спутник) шаҳарчасидаги (1966 й.да ташкил этилган) 13 гузардан иборат. Кўчалар сони 174 та. Асосийлари: Тошкент автомобиль халқа йулининг жан. қисми, Янги Сергели, Чоштепа, Анна Ахматова, Қипчоқ кўч. Тошкент-Ангрен т.й. ҳам туман ҳудудидан ўтади. Сергели туманида 2097 та корхона ва ташкилот бўлиб, 12 таси йирик корхона, жумладан «Файз» холдинг компанияси, «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ, «Мебель» ОАЖ, авиация таъмирлаш з-ди, «Новатор» (трактор поршенлари) МЧЖ ва б. 300 дан зиёд саноат корхонасида: мебель, иккиламчи қора ва рангли металл, поршень, гигроскопик пахта, асфальт, резина ва пластмасса буюмлари, ёғочни қайта ишлаш, чарм ва б. махсулотлар ишлаб чиқарилади. «Баракат-Альфа» (гигроскопик пахта), «Гринворд» (болалар озиқ.-овқати, мева шарбатлари), Тошкент т.й. масофаси (контейнерлар жунатади) корхоналари, Қуёшдан химоялаш буюмлари з-ди (пластмасса ромлар ва б.), «Тошкент» халқаро аэропорти, Сергели авиаотрядлари, 3 автокомбинат, «РАФ» автокорхонаси (йуловчиларга кичик автобусда хизмат кўрсатилади), 4-, 12-автобус саройлари мавжуд. Шунингдек, 1748 та кичик корхона ва микрофирма фаолият юритмоқда. 1330 чакана савдо, 89 та умумий овкатланиш, 69 та дорихона, 13 та ёнилfи қуйиш шохобчаси ва 346 та турли хизмат кўрсатиш муассасалари фаолият кўрсатади. Туманда 27 умумий таълим мактаби, 7 касб-ҳунар коллежи, 2 болалар спорт мактаби, 34 мактабгача таълим муассасаси бор. Соглиқни сақлаш тизимида 2 шахар касалхонаси, 3 оилавий поликлиника, 1-акушерлик мажмуаси, тери-таносил касалликлари диспансери аҳолига хизмат кўрсатади. Сергели туманида ташқи иктисодиёт миллий банки, саноат қурилиш банки, «Асакабанк», «Уй-жой жамғарма банки», Халқ банки булимлари мавжуд. Шаҳардаги энг йирик савдо мажмуаларидан Сергели деҳқрн бозори, «Автомакон» бозори, «Пойтахт» Сергели савдо маркази ишлаб турибди. 8 кутубхона, 3 маданият уйи, Усмон Носир ва Янги Сергели маданият ва истироҳат боғлари, мусиқа мактаби бор. 113 спорт иншооти, жумладан «Олимпия умидлари» спорт мажмуаси, 39 та стадион, 2 сузиш ҳавзаси, 111 спорт зали, 71 спорт майдончаси, сомомлаштириш спорт мажмуалари мавжуд. Сергели туманида республика ахамиятидаги археологик ёдгорликлардан Куваидтепа, Хонободтепа, Шоштепа сақланган. Туманда қурилиш ишлари, асосан, Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин бошланган бўлиб, 1 ва 2 қаватли ёғоч уйлар қурилган. Сергели турар жой даҳасидаги 4 ва 9 қаватли бинолар 1980-90 й.ларда кўтарган. Туманда корейс, уйгур, қозоқ миллий маданият марказлари фаолият кўрсатади.

 

 Сергели тумани ҳокими

 Рахмонов Бахтиёр Султонович

 Манзил: 100085, Сергели тумани, Сўғдиёна кўчаси 1-уй

 Телефон  (+9989 71) 257-91-11

 e-mail: info@sergeli.uz

 

 

 

 

 31,5 КБ (32 256 байт)


Печать Ўқилди: 39123




Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Қирғизистон Республикаси Президенти 13-14 декабрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 360
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар