www.toshkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Шайҳонтохур тумани

    Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги (Абдулла Қодирий кўч 7а-уй) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 й. 29 ноябрда Октябрь тумани номи билан тузилган. 1992 й. 8 майда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978 йилдан ҳозирги чегарада. Шимолий ғарбда Зангиота тумани, шимолда Собир Раҳимов, шимол-шарқда ва шарқда Юнусобод, жан.да Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Учтепа туманлари билан чегарадош. Майдони 2970 гектар, жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдон 0,832 минг гектар. Аҳолиси 286,4 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар (71,7%), шунингдек, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Кўчалар сони 548 та, асосийлари - Абдулла Қодирий, Навоий, Ўзбекистон, Беруний, Фурқат, Уйғур, Самарқанд дарвоза, Истиқлол, Ҳадра, Чорсу, Оқтепа майдонлари, 49 та маҳалла бор. Туман ҳудудидан Абай, Кўкча, Бўзсув, Кайковус каналлари оқиб ўтади. Туманда 4110 дан зиёд корхона ва ташкилот мавжуд (2009). Шундан 13 таси йирик саноат корхонаси, жумладан «Шарқ гули» бадиий, Т. тикувчилик, «Орзу» ишлаб чиқариш бирлашмалари, кўн-мўйна заводи ва бошқалар ишлаб турибди. 3204 кичик ва ўрта бизнес субъектлари, 289 қўшма корхона («ЎзТексако», «Тошкент труба заводи» ва бошқа) фаолият кўрсатади (2009). Шайхонтоҳур туманида 18 вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 лойиҳалаш институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, полимерлар кимёси ва физикаси, микробиология институтлари, 5 та олий ўқув юрти, 11 касб-ҳунар коллежи ва 5 академик лицей, 37 умумий таълим мактаби ва бошқа муассаса, ташкилотлар бор. 10 оилавий поликлиника, 8 касалхона хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ислом университети, Божхона институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей қурилди. Ўзбек миллий академик драма театри, «Чорсу» савдо маркази бинолари ҳамда Эскижува деҳқон бозори қайта таъмирланди. Энг йирик гузарлари: «Гулзор», «Ипакчи», «Кўкча», «Исломобод». Туманнинг «Янги Камолон», «Ҳувайдо», «Боғкўча», «Чўпонота», «Ипакчи» маҳаллаларида катта спорт майдонлари мавжуд. 3800 дан зиёд хизмат кўрсатиш муассасаси, 2 бозор («Чорсу» буюм бозори, Эски жува деҳқон бозори), «Чорсу» савдо маркази туман аҳолисига хизмат кўрсатади. Ўзбек миллий академик драма театри, Ўзбек давлат драма театри, Сатира театри, Рус ёш томошабинлар театри, цирк, Санъат саройи, «Ўзкўргазмасавдо» саройи, 7 маданият уйи ва сарой, 3 кинотеатр, 3 музей, 22 жамоат кутубхонаси, истироҳат боғи ва б., “Пахтакор” стадиони, “ЖАР” спорт мажмуи, “Шарқ”, “Ҳадра”, “Ёшлар уйи” меҳмонхоналари ишлаб турибди. Туман ҳудудида республика ва маҳаллий аҳамиятдаги меъморий ёдгорликлар сақланган.

 

Шайхонтоҳур тумани ҳокими

Рустамов Одилхон Бакиевич

 Манзил: Шайхонтоҳур  туман ҳокимлиги 100128, Абдулла Қодирий кўчаси, 7а

 Ишонч телефон  (+9989 71) 241-26-00

 e-mail  shayxontohur@tashkent.uz

 

 

 

Печать Ўқилди: 39191




Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Чеченистон Республикаси раҳбарини қабул қилди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 612
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар