www.toshkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Асосий мақсадимиз – пойтахт аҳолисининг манфаатларини ҳимоя қилиш

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига шу йил 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайлов жараёнига тайёргарлик ишлари қизғин давом этаётир. Сиёсий партиялар ҳамда депутатликка номзодлар  сайловолди ташвиқот тадбирларини юқори босқичга олиб чиқмоқда. Бу жараёнда депутатликка кўрсатилган ҳар бир номзод яратилган шароит ва имкониятлардан самарали фойдаланишга интиляпти.

Дарҳақиқат, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга саноқли кунлар қолди. Айни пайтда сайловолди ташвиқоти ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Бунда сиёсий партиялар ва улардан кўрсатилган номзодлар сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда ундан Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига кўрсатилган номзодлар сайлов қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва ваколатлардан унумли фойдаланишга, сиёсий жараённи ўрнатилган тартиб-қоидалар асосида ташкил этишга эътибор қаратмоқда. Бунда “Тошкент” телеканали, “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида партия учун ажратилган бепул эфир вақти ва саҳифалардан унумли фойдаланилмоқда.

Бундан ташқари депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурини акс эттирган, уларга овоз беришга ундовчи чақириқлар билан турли ҳажмдаги плакатлар, флайерлар, календарлар, стикерлар тайёрланиб сайловчиларга тарқатилмоқда, округ ҳудудидаги аҳоли гавжум жойларга ўрнатилмоқда. Шу билан бирга, партия матбуот нашри бўлмиш “Миллий тикланиш” газетаси, интернет тармоғидаги партиянинг расмий веб-сайти, оммабоп сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари кенг ташвиқот қилинмоқда. Тошкент метрополитени, шаҳар жамоат транспортлари ва ижтимоий тармоқларда партиянинг сайловолди видеороликлари намойиш этилмоқда. Депутатликка номзодлар жойларда сайловчилар билан учрашиб, уларни партия ғоя ва мақсадлари, ўз сайловолди дастурлари билан таништирмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демо­к­ратик партиясидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига кўрсатилган номзодлар пойтахт туманлари равнақи, фуқароларнинг ҳаёти ва турмуш тарзи, интилиш ва хоҳишларига мос вазифаларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Айни кунларда улар ўз сайлов округидаги сайловчилар билан учрашиб, фуқароларни партия пози-
цияси, Сайловолди платформаси ҳамда ўз сайлов­олди дастурлари билан таништирмоқда.

Биз мутолаага чорлаймиз!

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатлигига 13-Юртобод сайлов округидан кўрсатилган номзод Феруза Муҳамеджонованинг сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари фуқаролар фаоллигида кечмоқда.

Номзод партиянинг Сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, миллатимизнинг маънавий ва маданий қадриятларини қайта тиклаш, тарихий, маданий объектларни ўз ҳолича асраб-авайлаб сақланишига кўмаклашишни илгари сурмоқда. Бу борада туманнинг маданий-тарихий ўзига хослигини сақлаш масалалари номзоднинг доимий эътиборида бўлади. Шунингдек, номзод туман ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, шу жумладан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун имкониятларни кенгайтириш, айниқса, уюшмаган ёшлар ва болалар билан ишлаш борасида ташаббус кўрсатишга устувор аҳамият қаратаётир. “Замонавий маҳалла” лойиҳаси доирасидаги кутубхона хизматини сифатли ташкил этиш, маданият соҳасида фаолият юритаётган ёш мутахассисларни янада қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ёшларни ҳимоя қилиш, одам савдоси, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши курашишда ташаббус кўрсатишни илгари сурмоқда.

Номзоднинг сайловолди дастурида туман бюджетидан “Ёшлар сиёсати ва спорт” йўналишига йўналтириладиган маблағларни кўпайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга эришиш борасида белгиланган мақсадлар пойтахтимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва маҳоратини намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилган саъй-ҳаракатларда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, номзод сўнгги пайтда шаҳар ҳудудида оилавий келишмовчилик ва ажримлар сони кўпайиб бораётганини инобатга олган ҳолда ушбу йўналишда олиб борилаётган амалий ишларга кўмаклашишни мақсад қилган. Бунда оилаларни мустаҳкамлаш, оиладаги зўравонликка бар-ҳам бериш, қайнона-келин муносабатларини яхшилаш борасида муайян таклифларни илгари сурмоқда. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда хотин-қизлар ва уларнинг манфаатига бевосита хизмат қиладиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг иштирокини таъминлашга эришиш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида оилавий тадбиркорлик ҳамда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратади.

Сайловчилар билан учрашувлар мобайнида туман аҳолиси номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилаётган бу каби мақсад-вазифаларга катта қизиқиш билдираётир, туман ҳудудидаги муаммолардан келиб чиқиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини баён қилишмоқда.

Миллий манфаатлар ҳар нарсадан устун!

1-Ҳасанбой сайлов округидан халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ойбек Ҳазратов тумандаги “Шарқ юлдузи”, “Ҳасанбой” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловчилар билан учрашди. Учрашув давомида номзод партия Сайловолди платформасига асосланган ҳолда ўз сайловолди дас­турида илгари сурилаётган мақсад-вазифалар хусусида сайловчиларга батафсил маълумот берди.

Номзод туман иқтисодиётини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш, ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар фаолиятини янада кучайтириш, уларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган. Бу, ўз навбатида, янги иш ўринлари яратилиб, ҳудуддаги ишсизлик муаммосини бартараф этишга хизмат қилади. Ишлаб чиқариш муассасалари фаолиятини кенгайтириш, айниқса, партия дастурий вазифаларига мос равишда ёшлар бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларни мақсадли фаолиятга жалб этишда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари номзод ҳунарманд, тадбиркор йигит-қизларга ўз фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ажратилиши билан боғлиқ масалаларга кўмаклашишни илгари сурмоқда.

Ўз навбатида, сайловчилар ўзларини ўйлантираётган 
муаммолар, ҳудуддаги мавжуд масалалар юзасидан номзодга мурожаат қилдилар.

— Ҳудудимизда аҳоли, жумладан, мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларига қатнайдиган фарзандларимиз сони кўп, — дейди ўз таклифини билдирар экан сайловчи Дилсўз Зойирова. — Шу боис ҳудуддаги мавжуд таълим муассасалари барча ўғил-қизларимизни қамраб ололмайди, улар узоқроқ ҳудуддаги таълим масканларига қатнашига тўғри келмоқда. Бошқа туманлардаги таълим масканларига қатнайдиган фарзанд­ларимиз учун эрталаб ва кечқурун автобуслар ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Миллий тикланишдан 
миллий юксалиш сари!

30-Қўйлиқота сайлов округидан халқ депутатлари Мир­обод туман Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Васила Файзиева Қўйлиқота ва Баротхўжа маҳаллалари сайловчилари билан учрашди. Унда аввало, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб, ушбу саъй-ҳаракатларнинг юртимизнинг гуллаб-яшнаши, халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилаётгани таъкидланди.

— Мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий қадрият, урф-одат ва анъаналар ҳамда тарихий меросимизни асраб-авайлашга кўмаклашиш партия Сайловолди платформасида белгиланган устувор вазифалардан ҳисоб­ланади, — деди учрашувда В.Файзиева. — Ёшлар маънавиятини юксалтириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, халқ амалий санъати мактабларини ривожлантириш, ҳунармандларнинг самарали фаолияти учун зарур шароит ва имкониятларни янада кенгайтиришимиз лозим. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳунармандлик анъаналари натижасида яратилаётган ноёб санъат асарларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш партиянинг асосий мақсадларидан саналади. Мақсадим — партиянинг “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш орқали фуқароларимизда миллий ўзликни англаш, қадрият ва анъаналаримизни эъзозлаш каби туйғуларни мустаҳкамлашга хизмат қилишдир.

Депутатликка номзод учрашувда таъкид­лаганидек, музейлар ёшлар тарбия­сида алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу маънавият масканлари ёшлар қалбида юксак ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш, уларда умуммиллий бирдамлик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, маънавий етуклик каби фазилатларни камол топтириш, фарзандларимизни турли таҳдид ва тажовузлардан ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Шу боис туман ҳудудида жойлашган музейлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда реконструкция қилиш, моддий-техник базасини янгилаш, уларнинг фондини экспонатлар билан янада бойитиш ва ёшларни уларга кенг жалб этиш ишларига кўмаклашиш номзоднинг устувор мақсадларидан бири сифатида қайд этилди.

Баркамол авлод тарбиясига масъулмиз!

7-Ёнғоқ сайлов округидан халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муниса Абдураҳмонова Абдулла Қодирий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашди. Учрашув самимий, очиқ-ошкора руҳда ўтди. Унда депутатликка номзод партия Дастурига асосланиб амалга оширмоқчи бўлган ишларини аниқ мисоллар асосида сўзлаб берди.

— Мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган кенг қамровли изчил ислоҳотлар самарадорлигини, мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида таълим сифатини юксалтириш, ёшларнинг дунёқараши, билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратишни режалаштирганман, — деди М.Абдураҳмонова. — Чунки касбим нуқтаи назаридан ҳам ушбу соҳадаги долзарб масалалар, ўз ечимини кутаётган муаммолар, ота-оналар, педагогларнинг хоҳиш-истаги, мақсад-муддаоларини, ёшларнинг беғубор орзу интилишларини яхши биламан. Сайловчилар ишончини қозониш, уларнинг оғирини енгил қилиш, турмуш даражасини янада оширишга бор куч ва меҳнатимни сафарбар қиламан.

Учрашувда юртимизда кечаётган ўзгариш­лар жараёнида мактаб таълимига доир ислоҳотлар алоҳида ўрин эгаллаши, айни ислоҳотлар манзилли, мамлакатимизда белгиланган миллий қонунчиликка таянилиб қатъий олиб борилаётгани таъкидланди. Номзод учрашувда ҳозир бўлган сайловчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди, уларнинг таклиф ва тавсиялари билан танишди.

Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт қудратли бўлур!

26-Чинор сайлов округидан халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Нигора Шакирходжаеванинг сайловолди дастури ҳам партия Сайловолди платформасида белгиланган мақсад-вазифалар ҳамда туман ҳудудидаги мавжуд масалалар асосида ишлаб чиқилган.

— Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда, — деди сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда номзод Нигора Шакирходжаева. — Бу жараёндаги ислоҳотларда фаол иштирок этиш ҳар биримизнинг бурчимиз, масъулиятли вазифамиздир. Бугун давлатимиз раҳбари раҳнамолигида китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дарҳақиқат, жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтириш, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватани ва халқига садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик беқиёс аҳамиятга эга. Шундай экан, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва юксалтириб бориш долзарб вазифадир. Мен номзод сифатида ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларга кўмаклашишни мақсад қилганман. Жумладан, ёшларда электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида туман ҳудудида “Китоблар олами” дўкони, туман марказий кутубхонаси ҳамда ривожланган мамлакатлар андозаси асосида “Вook kafe”ларни ташкил этишга эътибор қаратмоқчиман. Сайловолди дастуримда илгари сурилаётган ушбу мақсадлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий мақсад ва ғоялари билан муштарак ва ҳамоҳангдир. Зеро, юксак маънавиятли шахсни камолга етказиш, юксак маданиятли жамиятни шакллантиришда китобхонлик долзарб аҳамият касб этади.

Номзод, шунингдек, ёшлар сиёсатига оид ислоҳотларга кўмаклашиш, ҳудудда бу борадаги ишларни изчил давом эттириш мақсадида ёшлар учун тўгарак турларини кўпайтириш, “Интеллектуал авлод — келажак бунёдкори” лойиҳаси асосида иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлашни илгари сурмоқда. Бундан ташқари номзод тумандаги саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланиши тарафдори. Бу миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги, аҳоли фаровонлигининг таъминланишига ижобий самара беради.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар, ҳурматли сайловчилар!

24 ДЕКАБРЬ КУНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШЛАРИГА БЎЛИБ ЎТАДИГАН САЙЛОВДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН “МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ НОМЗОДЛАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

БУЮК АЖДОДЛАРГА БАРКАМОЛ АВЛОД МУНОСИБ!

ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши

20. 12. 2017

 


Печать 20 Декабрь 2017 Ўқилди: 504




Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар Перинитал марказининг вакант директори лавозимига танлов эълон қилади
Денис Истомин «Australian Open – 2018» турнирини ғалаба билан бошлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 429
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар